Бўстонлиқ туманида автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, Тошкент вилоятида спортнинг велоспорт-шоссе тури бўйича “Ўзбекистон кубоги” мусобақалари ўтказилиши муносабати билан 2022 йилнинг 20-21 октябр кунлари соат 08:00 дан 14:00 га қадар Бўстонлиқ тумани Тошкент-Чорбоғ йўналишининг 34-кмдан бошлаб 47-км. га қадар, 22 октябр куни соат 08:00 дан 14:00 га қадар 34-кмдан 75-км. га қадар автотранспорт воситалари ҳаракати чекланади.






