Аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев Туркманистонга жўнаб кетганини маълум қилган эдик.
Айни давлат раҳбари матбуот хизматининг қайд этишича, Ашхобод халқаро аэропортида давлат раҳбарини Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Ботир Атдаев ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.



Қисқа суҳбатдан сўнг Ўзбекистон Президенти ўзи учун ажратилган қароргоҳга йўл олган.
Эслатиб ўтамиз, ташрифнинг асосий тадбирлари эртага, 21 октябрь куни бўлиб ўтади.






