1

Шовотландия иши: 5 нафар инсоннинг ўлимида асли ким айбдор? (видео)

ЖИНОЯТ 20.10.2022, 22:49
Шовотландия иши: 5 нафар инсоннинг ўлимида асли ким айбдор? (видео)

Тошкентда "Iphone 11 pro" 5 кишининг ўлимига сабабчи бўлди. 

Сиз юқорида гувоҳи бўлганларингиз "Шовотландия" кафесида ёниб кул бўлганлар жасади суратлари эди.

Маълумотларга кўра, 36 ёшли судланувчи жиноят оламидаги “авторитети”дан фойдаланиб, товламачилик билан фуқародан “Iphone 11 pro” русумли телефонни талаб қилади. Акс ҳолда унга ва унинг мулкига шикаст етказиш билан таҳдид қилиб, товламачилик қилганидан сўнг уларнинг икковлари ўртасида низоли муносабатлар вужудга келади.  

Фуқаро товламачиликда ифодаланган бу  ҳаракатлар оқибатида ўзини камситилган, асоссиз хўрланган, бу билан кўча-кўйда обрўси тўкилган деб ҳисоблаб, безорилик уюштириш мақсадида олдиндан бир неча танишларини Чилонзор туманида жойлашган кафеси атрофига тўплаб, сўнг 36 ёшли судланувчини шу кафедаги ўзининг офисига учрашиш учун чақирган.  Судланувчи баъзи бақириқлардан сўнг шериклари билан офис ойналарини синдириб тошлар улоқтиришади ва воқеа жойидан ғойиб бўладилар.

Бу ҳаракатларга нисбатан мутаносиб тарзда жавоб қайтарилмаса келгусида уни ҳеч ким менсимай қўяди деб ҳисобловчи судланувчи шериги 26 яшар  судланувчи билан биргаликда ундан ўч олиш мақсадида пухта жиноий режа тузишади.

2021 йил 27 февраль ойида  Тошкентнинг Чилонзор туманида юз берган ёнғин айнан шу билан боғлиқ бўлган.

Умрбод қамоқ жазоси тайинланган бу икки маҳкум берилган жазо чорасига нисбатан апелляция шикояти йўллаган.

Хусусан, судланувчилар адвокати содир бўлган жиноятга боғлиқ айрим жиҳатларга ойдинлик киритиб, суднинг адолатли қарорини кутмоқда.

Фарзандининг ишлаши ҳақида хатто бехабар ота табиийки етти ухлаб, тушига ҳам кирмаган бу жиноятга берилган жазо ўз кучида қолиш тарафдори.

"Қизим Болбекова Мадина Тошкентдаги ўйинчоқ заводида ишларда. Уни кафеда ишлаши ҳақида хабарим йўқ эди. Ўша куни ёнғин натижасида қизим вафот этгани ҳақида хабар беришди. Шу вақтнинг ўзида Тошкентга етиб келдим. Яқин кунларда, мана, депутатлар ҳам бу ишга аралашмоқда. Кушербаев судланувчиларга енгиллик берилишини сўраётган экан", — дейди марҳуманинг отаси.

Ҳар икки томон судьялардан адолатли, қонуний, ҳақиқатни юзага чиқарадиган қарор қабул қилишини кутиши табиий.

Хусусан, жараёнда жамоат хизматчиси сифатида қатнашган Расул Кушербаев қайсидир томонга оғишаётгани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди. У сўз юритаркан бу судда депутат, ёхуд пулга ёлланган инсон сифатида эмас, Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан қатнашаётганини таъкидлаб ўтди.

Расул Кушербаев

"Бу иш 6-7 ой давом этган бўлса, жараёнда биз ҳам қатнашдик. Бироқ кеча тармоқлар орқали тўғридан-тўғри мен, мени шахсим билан боғлиқ муҳокамалар кўпайиб кетди. Ўзим ҳам тушунмай қолдим, нега бундай бўляпти. Лекин шахсан бизнинг иштирокимиз ҳеч қандай моддий манфаатдорлик билан боғлиқ эмас. Шу учун бироз олдин гапирган фуқароларнинг сўзларини асос қилиб олмасликни суд томонидан илтимос қиламан".

Мазкур жиноят иши юзасидан Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси қандай ажрим чиқаради? Ҳукм ўзгартириладими ёки ўз кучида қоладими. Батафсил тафсилотларни Darakchi.uz' орқали кузатиб боринг.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1