Украина президенти Володимир Зеленский бугун, 20 октябрь куни Киевга ташриф буюрган Швейцария президенти Игнацио Кассис билан учрашди. Бу ҳақда хорижий нашрлар хабар берди.
Маълум бўлишича, икки давлат раҳбарлари, асосан, Россия босқинига жавобан кейинги ҳамкорлик ҳақида сўз юритишган.
"Швейцария президенти Игназио Кассисни қутлайман. Бу ташриф бутун қитъамиз ва инсоният хавфсизлигига таҳдид солаётган пайтда бетарафликни сақлаб қолишнинг иложи йўқлигидан далолат беради. Музокараларимизнинг асосий мавзуси - Россия "террорига "жавобан келгусида ҳамкорлик қилиш. Раҳмат" - дейди Украина президенти.






