Марказий банк хабар беришича, 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг соф халқаро олтин-валюта захиралари ўтган ойга нисбатан 583,8 млн долларга камайиб, 33,4 млрд долларни ташкил этди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон соф халқаро захиралари 2022 йил бошига нисбатан 1,64 млрд долларга яъни 4,7 фоизга камайди. Хорижий валютадаги захира активлар ҳажми 541,9 млн долларга қисқариб, 11,5 млрд долларга етди.
Шунингдек, олтин заҳираларининг қиймати 24,9 млрд долларгача камайди. Шунга қарамай, уларнинг физик ҳажми 0,2 млн трой унсияга (5,6 тонна) ошиб, 12,5 млн трой унсияга (тахминан 354,3 тоннага етди.
Ўзбекистон ялпи халқаро захиралари 2022 йил бошидан 1,64 млрд. долларга ёки 4,7 фоизга камайди.
Бунда олтин нархининг йил бошидаги 1 млрд 799,2 млн доллардан 1 млрд 672,7 млн долларгача пасайишининг таъсири 1,59 млрд долларни ташкил қилди.






