АсосийJamiyat

Қибрайда 90 гектар ер 30 минг долларга баҳоланди...

'Қибрайда 90 гектар ер 30 минг долларга баҳоланди...'ning rasmi

Тошкент вилояти Қибрай туманида фуқаро бошқа бир фуқаронинг ишончига кириб, унга гўёки Ўртачирчиқ тумани қурилиш бўлимида ишловчи танишлари орқали “Истиқлол” маҳалласидаги ерни олиб беришга ишонтирган. Бу ернинг майдони 90 гектарга тенг бўлган. Уни аукцион орқали 49 йил муддатга фойдаланиш учун ютиб бермоқчи бўлиб, 30 000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Бухоро вилоятида фуқаро бошқа бир фуқаронинг ишончига кириб, Бухоро тумани, “Кулонхона” маҳалласидаги ўзи ноқонуний фойдаланиб келган захирадаги 8 сотих ер майдонини танишлари ёрдамида унинг номига расмийлаштириб беришини айтган. Бунинг эвазига ундан 7 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар