"Ўзгидромет" хабарига кўра, эртага республика ҳудудининг катта қисмига Туркманистон ҳудудларидан илиқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда. Ўзбекистон бўйича қуруқ об-ҳаво бўлади, ҳарорат фони яна кўтарилади ва кечаси 7-12°илиқни ташкил этади, кундузи ҳаво 25-27° гача, жанубда 29° гача исийди, бу меъёрдан бироз юқоридир
Республика шимолига эса Волга бўйи ҳудудларидан антициклон кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ва кечга томон Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, бунинг ҳисобига ушбу ҳудудлар бўйича кундузи ҳаво ҳарорати 13-15° гача пасаяди.
Якшанба куни республика ҳудудининг катта қисмида ҳаво булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланади, баъзи жойларда кучли бўлади. Бундай об-ҳавони антициклон белгилайди ва республиканинг барча ҳудудлари унинг таъсири остида бўлади. Ҳаво ҳарорати кечаси 9-14° илиқ бўлади, кундузи 12-15° гача пасаяди, бу ушбу куннинг ўртача иқлимий меъёридан 8-10° га пастдир.
21-22-октябр кунлари шимолда ва чўл ҳудудларда, 23-октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши кутилмоқда.






