"Ўзгидромет" маркази 22 октябрь куни Ўзбекистон ҳудудларида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Унга кўра бугун Ўбекистонда ҳаво ўзгариб туради, республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ва кечга томон Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади.
Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат 22-27 даража бўлади. Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25-27 даража бўлади. Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 15-20 даража бўлади.





