АсосийDunyo

Америкада ичида йўловчилари бўлган самолёт уй устига қулади(видео)

'Америкада ичида йўловчилари бўлган самолёт уй устига қулади(видео)'ning rasmi

Американинг Кин шаҳрида (Нью-Гемпшир) йўловчилари бўлган самолёт бино устига қулади. 

Бортдаги барча одамлар ҳалок бўлган. Ўлганларнинг аниқ сони маълум эмас. 

Хабарларга кўра, вайрон бўлган бинода истиқомат қиладиган бир неча оила аъзолариларидан ҳеч бири жабрланмаган. Ҳалокат содир бўлган  пайт улар уйда бўлишмаган.

“Кўп қаватли уйда жабрланганлар йўқ. Афсуски, самолётда бўлганлар ҳалок бўлди”, — дейилади шаҳар маъмурияти баёнотида. 

Ҳодиса ҳақида АҚШ Федерал авиация бошқармасига хабар берилди. Полиция маълумотларига кўра, воқеа жойида портлаш содир бўлган, шундан сўнг ёнғин бошланган.

    Бошқа янгиликлар