АсосийЖАМИЯТ

Эртага Ўзбекистонда Қуёш тутилиши юз беради

Эртага –  25 октябрь куни Ер юзи аҳолиси қизиқарли астрономик ҳодисалардан бири – қис...

'Эртага Ўзбекистонда Қуёш тутилиши юз беради'ning rasmi

Эртага –  25 октябрь куни Ер юзи аҳолиси қизиқарли астрономик ҳодисалардан бири – қисман Қуёш тутилишини кузатиши мумкин. Бу ҳақда ЎзР ФА Улуғбек номидаги Астрономия институти кичик илмий ходими Азизбек Матеков хабар бермоқда.

Олимга кўра, ушбу тутилиш қисман Қуёш тутилиши ҳисобланиб, тутилишнинг тўлиқ фазасида Қуёш юзасининг деярли 82 фоизини тўсади. Қуёш тутилишининг умумий давомийлиги 4 соатдан ортиқроқ бўлиб, Ўзбекистонда унинг 2 соатдан зиёдроқ қисми кузатилади.

Қайд этилишича, астрономик ҳодисани Исландия ва Гренландия ороли, Африканинг шимоли-шарқий қисми, Европа, Яқин Шарқ, Ғарбий Сибир ва Ўрта Осиё мамлакатлари аҳолиси кузатиши мумкин.  

Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикасининг ҳамма ҳудудида қисман Қуёш тутилиши деярли бир хил катта фазада кузатилади. Максимум фазада Қуёш юзасининг 68% гача бўлган қисми Ой томонидан тўсилади.  Қуёшнинг ботиб кетиши туфайли баъзи ҳудудларда тутилишнинг умумий давомийлиги амалда камроқ бўлади.

Қуёш тутилиши Тошкент вақти билан 15:23 да бошланиб, максимал фазаси 16:34 га тўғри келади. Шу пайтда Ой Қуёш юзасининг 68 фоизини тўсади ва бу вақтда Қуёшнинг горизонтдан баландлиги 21 даражани ташкил қилади. Тошкент шаҳрида Қуёш тутилишининг умумий давомийлиги 2 соат 4 дақиқани ташкил этади. Соат 17:38 да Қуёш тутилиши якунланади, бироқ Қуёшнинг ботиш вақти 17:27 га тўғри келади.  

Қисман Қуёш тутилиши деб Қуёш юзасининг маълум бир қисми Ой томонидан тўсилиш ҳолатига айтилади. Қуёш тутилишининг қисман бўлиши Ой ва Қуёш марказларининг устма-уст тушмасдан тўсилиши билан изоҳланади.

Ушбу астрономик ҳодиса Тошкент вақти билан 15:23 да бошланиб, 4 га тўғри келади. 

 

 

    Бошқа янгиликлар