1

Шерободда 40 сотих ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахс аниқланди

ЖИНОЯТ 24.10.2022, 17:34
Шерободда 40 сотих ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахс аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шеробод туман бўлими томонидан  терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда, фуқаро Б.Д. “Меҳнатобод” маҳалласидаги “Ш.З.” фермер хўжалигининг 40 сотих суғориладиган экин ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, 210 кв. метр майдонда қурилиш ишларини амалга оширганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-1-моддаси (ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1