"Ўзсувтаъминот" АЖ ва Франциянинг «Eiffage Génie Civil» компанияси «Яккабоғ-Қарши магистрал ичимлик сув қувурини қуриш ва мавжуд сув тақсимлаш иншоотларини реконструкция қилиш» лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда УзА хабар берди.

Мазкур лойиҳа учун Франция Молия вазирлиги 40 йил муддатга 15 йиллик имтиёзли давр билан 123,2 млн евро кредит ажратади.
«Eiffage Génie Civil» компанияси томонидан лойиҳанинг техник-иқтисодий ҳисоб-китоби ишлаб чиқилиб, Яккабоғ-Қарши йўналишидаги 82 км магистрал сув қувури, 4 та 10 минг метр куб ҳажмли сув сақлаш иншоотларини қуриш ишлари амалга оширилади.






