АсосийЖАМИЯТ

Марокаш қироллигининг Марокаш шаҳрида Бутунжаҳон ижтимоий ҳимоя форуми ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижр...

'Марокаш қироллигининг Марокаш шаҳрида Бутунжаҳон ижтимоий ҳимоя форуми ўтказилмоқда'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи директори А.Хайдаров бошчилигидаги делегация Марокаш қироллигининг Марокаш шаҳрида Халқаро ижтимоий таъминоти уюшмаси томонидан Бутунжаҳон ижтимоий ҳимоя форумида иштирок этмоқда. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси матбуот котиби хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бутунжаҳон ижтимоий ҳимоя форуми 2022 йил 24-28 октябрь кунлари давом этади. Мазкур халқаро форум 150 мамлакатдан 1000 дан ортиқ иштирокчилар учун муаммолар ҳақида фикр алмашиш, инновацион ечимлардан фойдаланиш ва ижтимоий таʻминот келажаги стратегияларини белгилаш имкониятини тақдим этади.

Маʻлумот учун: Халқаро ижтимоий таʻминот уюшмаси (ХИТУ) аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида ягона сиёсатни амалга ошириш бўйича халқаро ташкилотдир. Шу билан бирга, бошқа халқаро ижтимоий ташкилотлар фаолиятида ҳам фаол иштирок этади.

Шунингдек, ХИТУ 1927 йилда бутун дунё бўйлаб ижтимоий таʻминот институтлари форуми сифатида ташкил этилган ҳамда 160 мамлакатдан 320 га яқин миллий ижтимоий таъминот институтларини бирлаштиради.

Айтилишича, ХИТУ ижтимоий соҳада қатор халқаро ташкилотлар, биринчи навбатда, Халқаро меҳнат ташкилоти, БМТ Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаши, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва бошқалар билан ҳамкорлик қилади.

Бундан ташқари, ХИТУ Бош Ассамблеяси аслида ижтимоий соҳадаги энг йирик халқаро ташкилотдир. Унда анʻанавий тарзда глобаллашув ва ахборотлаштириш жараёнлари, шунингдек, ижтимоий хизматлар соҳасида тижоратлашув жараёнлари билан боғлиқ дунёда рўй бераётган ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда миллий ижтимоий тизимларни ривожлантиришнинг энг долзарб муаммолари ва истиқболли йўналишлари муҳокама қилинади, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар