Германия президенти Штайнмайер уруш бошланганидан бери биринчи марта Украинага келди.
Қайд этилишича, давлат раҳбари Киевга поездда келган.
Хабарларга кўра, Штайнмаер кун давомида Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашади.
Зеленский бу ҳақда 20 октябрь куни маълум қилган эди.
Штайнмайернинг баҳорда Киевга режалаштирилган ташрифи Украина ҳукумати томонидан бекор қилинган. Der Spiegel журналининг ёзишича, Германия президенти ташрифнинг бекор қилинишини “тарихий ҳақорат” деб ҳисоблаган ва Зеленскийдан учрашувни бузгани учун узр сўрашни талаб қилган.






