Сешанба куни Санкт-Петербургдан Фарғонага учаётган “Uzbekistan Airways” самолёти қалин туман туфайли Наманган аэропортига қўнишга мажбур бўлди, деб ёзади “РИА Новости”.
Компания вакилининг сўзларига кўра, HY-636 рейси маҳаллий вақт билан соат 8:00да Наманганга қўнган. Қўниш одатий режимда амалга оширилган.
Йўловчилар Фарғонага автобусда етказиб қўшилган.






