1

Зангиотада 20 000 АҚШ доллари эвазига 8 млрд. сўмлик субпудрат шартномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

ЖИНОЯТ 25.10.2022, 16:37
Зангиотада 20 000 АҚШ доллари эвазига 8 млрд. сўмлик субпудрат шартномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда  тезкор тадбир ўтказилди. 

Унда фуқаро А.А. фуқаро Х.нинг ишончига кириб, унга юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 20 000 АҚШ доллари эвазига “Тошкент-Душанбе” автомобиль йўлининг 130-139 км қисмини реконструкция қилиш бўйича 8 млрд сўмлик субпудрат шартномасини олиб беришни ваъда қилиб, шундан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1