1

Жалолиддин Аҳмадалиев ва Ҳамдам Собировларнинг қўшиқларини рухсатсиз намойиш этиб келган кафе 60 миллион сўм жаримага тортилди

МАДАНИЯТ 26.10.2022, 11:25
Жалолиддин Аҳмадалиев ва Ҳамдам Собировларнинг қўшиқларини рухсатсиз намойиш этиб келган кафе 60 миллион сўм жаримага тортилди

Аввалроқ, Андижондаги кафелардан бири хонандалар Хамдам Собиров ва Жалолиддин Аҳмадалиев ижросидаги қўшиқлардан ҳеч қандай рухсатсиз ҳамда тегишли лицензия шартномасини тузмаган ҳолда фойдаланаётганлиги ҳақида хабар қилинган эди. 

Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамияти бу борада Адлия бошқармасига мурожаат билан чиққан. Мурожаатни кўриб чиқиш давомида ҳақиқатан ҳам Андижон шаҳрида фаолият юритувчи «М.С.П.» МЧЖ томонидан Хамдам Собиров ижросидаги «20 март», «Тентакчам» ҳамда Жалолиддин Аҳмадалиев ижросидаги «Жаноним», «Ёр биздан кетди» номли қўшиқлари ҳеч қандай рухсатсиз ва тегишли шартнома тузмаган ҳолда омма эътиборига етказилиб келинаётганлиги аниқланганди.

Айни пайтда Андижон Адлия бошқармаси матбуот хизматининг "darakchi.uz"га хабар қилишича, Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамияти Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судига тадбиркордан хонандалар фойдасига товон пули ундириш ҳамда муаллифлик ҳуқуқини тиклаш ҳақида даъво аризаси киритган. Суд даъво аризани қаноатлантириб, жавобгардан даъвогарлар Жалолиддин Аҳмадалиев ҳамда Ҳамдам Собировларга муаллифлик ҳуқуқини бузилиши натижасида келиб чиққан ҳар бирига 30 миллион сўмдан зарарни ундириш белгиланган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1