1

Буюк Британиянинг янги бош вазири Зеленскийга ваъда берди

ДУНЁ 26.10.2022, 12:33
Теглар: Буюк Британия, Зеленский, Сунак
Буюк Британиянинг янги бош вазири Зеленскийга ваъда берди

Буюк Британиянинг янги бош вазири Риши Сунак Украина президенти Владимир Зеленский билан биринчи телефон суҳбатини ўтказди ва у Киевни қўллаб-қувватлашда давом этишга ваъда берди. Бу ҳақда "daily.com" хабар бермоқда. 

"Бош вазирнинг таъкидлашича, Бирлашган Қироллик ўзининг Бош вазир сифатидаги фаолияти давомида Украинага худди шундай кучли ёрдамни кўрсатишда давом этади", - дейилади Британия ҳукумати раҳбари идораси хабарида.

Қайд этилишича, Британия бош вазири ва Украина президенти Россияга қарши “иқтисодий санкциялар сиёсатини давом эттириш зарурлиги тўғрисида келишиб олган”.

Бундан ташқари, Сунак Зеленский билан шахсий учрашувга умид билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистон муҳожирларининг ўғли бўлган собиқ молия вазири, 42 ёшли осиёлик Сунак ҳокимиятдан четлатилган Лиз Трасс ўрнига Буюк Британиянинг янги бош вазири бўлди

Шарҳлар

Буюк Британия 2025 йилда Полша ҳудудида Тyphoon қирувчи самолётларини жойлаштиради

24.04.2024, 20:06

Буюк Британия 2025 йилда Полша ҳудудида Тyphoon қирувчи самолётларини жойлаштиради. Бу ҳақда Буюк Британия бош вазири Риши Сунак Варшавада Полша бош вазири Доналд Туск билан қўшма матбуот...
Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келмоқчи

22.04.2024, 17:11

Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Тожикистонга келди. Бу ҳақда Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Ташриф доирасида Кэмерон Тожикистон президенти Имомали Раҳмон...
Ҳеч қачон ўз касби бўйича ишламаган, "КВН"чи, қизиқчи ва актёрликдан Украина президентлигигача... Зеленский ҳақида нималар маълум?

25.01.2023, 10:46

Украина Президенти ва Украина Қуролли кучлари Бош қўмондони Владимир Александрович Зеленский 1978 йил 25 январь куни Украинанинг Днепропетровск вилояти, Кривой Рог шаҳрида дунёга келган. Бугун...
Зеленский Путиннинг тириклигига шубҳа билдирди

21.01.2023, 11:15

Украина президенти Владимир Зеленский Россия президенти Владимир Путин билан музокара қилишдан бош тортди, чунки у Россия Федерацияси раҳбари тирик эканлигига ишончи комил эмас. Зеленский бу...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1