АсосийЖАМИЯТ

ММА ва Инновацион ривожланиш вазирлиги ўртасида “Ҳамкорлик меморандуми” имзоланди

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси раиси Шерзод Қудратхўжа ҳамда Инновацион ривожланиш в...

'ММА ва Инновацион ривожланиш вазирлиги ўртасида “Ҳамкорлик меморандуми” имзоланди'ning rasmi

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси раиси Шерзод Қудратхўжа ҳамда Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ўртасида “Ҳамкорлик меморандуми” имзоланди.  

Мазкур Меморандум доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022−2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги Фармони ижроси юзасидан ишлаб чиқилган Миллий медиа дастурда белгиланган устувор йўналишларни амалга ошириш, Ўзбекистонда учинчи Ренессанс пойдеворини яратишда илмий ва инновацион фаолият устувор аҳамият касб этишини жамоатчиликка тушунтириш, мамлакат олимлари томонидан турли соҳаларда амалга оширилаётган инновацион лойиҳаларнинг мазмун моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда ёшлар, талабалар орасида илмий-инновацион фаолиятга жалб этиш вазифаларини амалга ошириш белгиланган.

Мазкур ҳамкорлик турли соҳаларда амалга оширилаётган инновацион лойиҳаларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш ва ёшлар, талабалар орасида илмий-инновацион фаолиятга жалб этиш мақсадида йўлга қўйилди.

Меморандум доирасида ЎзММАга аъзо телерадиоканалларда Вазирлик билан ҳамкорликда илмий-инновацион фаолиятга бағишланган кўрсатувлар, Ўзбекистоннинг халқаро миқёсдаги нуфузини янада оширишга қаратилган, тизимда эришилаётган ютуқлари тўғрисидаги тақдим этилган материалларни эфирга узатиш кўзда тутилган.  

Бундан ташқари, ЎзММА аъзо телерадиоканалларда турли хил интеллектуал кўрсатувлар ва радиоэшиттиришларни йўлга қўйиш, илмий ва инновацион лойиҳаларни амалга оширишда инвестицияларни жалб этиш мақсадида турли хил медиа лойиҳалар ишлаб чиқиш, инновацион ғоялар ҳафталиги, шу жумладан ҳудудларда ўтказиладиган инновацион ярмаркаларда тақдим этилган илмий ишланмаларни кенг тарғиб қилишда медиа ҳамкорликни амалга ошириш белгиланган.

Тадбирда Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги раҳбарияти, унга аъзо нодавлат телерадиоканаллар вакиллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

    Бошқа янгиликлар