Украина бош вазири Швейцариянинг Лугано шаҳрида бўлиб ўтган конференцияда мамлакатни қайта қуришнинг уч босқичли тикланиш режасини тақдим этди.
Украина бош вазири Денис Шмигаль мамлакатни тиклаш режасини 750 миллиард долларга баҳолади.
Шмигаль, анжуманда сўзлаган нутқида, 24-февралдан буён мамлакат инфратузилмасига етказилган зарар 100 миллиард долларни ташкил этганини айтди.
Ҳукумат раҳбари Украинага зарур бўлган уч босқичли тикланиш режаси ҳақида гапирди. Бош вазирнинг режасида, биринчи босқичда одамларнинг кундалик ҳаётини нормаллаштириш, иккинчи босқичда фуқаролар учун вақтинчалик уй-жойлар, шифохоналар ва мактаблар қуриш, учинчи босқичда эса тиклаш жараёнини бошлашга эътибор қаратилган.
Еврокомиссия раҳбари анжуманда сўзга чиқиб, Украина иқтисодиётини тиклаш учун Европа Иттифоқининг махсус платформаси яратилишини маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, уруш бошланганидан бери ЕИ Украинага 6,4 миллиард доллар миқдорида молиявий ёрдам юборган.
Украинани тиклаш бўйича анжуман эртага якунланади.






