Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёнинг Муборак туманида иккита бир-бирига урилиб кетган "Жентра"лардан бири ёниб кетгани акс этган видеолар тарқалди.
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг маълум қилишича, ушбу автоҳалокат 2022 йил 26 октябрь куни, бугун соат 10:50 ларда Қашқадарё вилояти, Муборак тумани ҳудудидан ўтувчи А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг 108-километрида содир бўлган.
Ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган Д.Т. бошқарувидаги "Lacetti" ҳамда ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган Т.Т. бошқарувидаги яна бир "Lacetti" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган. Тўқнашув натижасида автомобилларнинг бирида ёнғин юзага келган.
Ҳодиса натижасида икки нафар йўловчи шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Муборак тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






