АсосийJamiyat

Ўзбекистонликлар ўртача қанча умр кўриши маълум қилинди

'Ўзбекистонликлар ўртача қанча умр кўриши маълум қилинди'ning rasmi

2022 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида доимий аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 73,8 ёшни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди. 

Қўмита маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида доимий аҳолининг ўртача ёши энг катта бўлган туман ва шаҳарлар:

— Яккасарой тумани – 36,8 ёш

— Мирзо Улуғбек тумани – 34,6 ёш

— Миробод тумани – 34,4 ёш

— Чиpчиқ шаҳри – 34,1 ёш

— Юнусобод тумани – 33,4 ёш

— Яшнобод тумани – 33,2 ёш

— Чилонзор тумани – 32,8 ёш
— Бухоро шаҳри – 32,7 ёш

— Томди тумани – 32,2 ёш

— Нурафшон шаҳри – 32,2 ёшни ташкил этмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар