АсосийJamiyat

Беғубор болаликни ўзига хос акс эттирган энг яхши суратчилар Парижга боради

'Беғубор болаликни ўзига хос акс эттирган энг яхши суратчилар Парижга боради'ning rasmi

UNESCO  ва Мактабгача таълим вазирлиги Тошкентда кичик ёшдаги болаларни таълим-тарбия бериш бўйича II  Бутунжаҳон конференцияси доирасида бўлиб ўтадиган кенг кўламли фотокўргазма учун фотоконкурс эълон қилинган эди.

Вазирликнинг маълум қилишича, ушбу хабар эълон қилинганидан сўнг Ўзбекистонда 100 дан ортиқ фотосуратчилар ўз ишларини юборишган ва 450 дан ортиқ болалар иштирокидаги фотосуратлар жамланмаси тўпланган.

Ташкилотчилар мамлакатдаги барча фотосуратчиларни 30 октябрга қадар давом этадиган танлов учун ўз ишларини юборишга чорламоқда.

"Ўзбекистан" фотосуратлар тўпламига кирадиган ғолиб муаллифлар ўз ишлари билан Париждаги фотокўргазмада шахсан қатнашиш имкониятига эга бўладилар.

Дунё бўйлаб фотосуратчиларнинг эътиборини жалб қилиш ва бутун дунё бўйлаб экспозицияни тўплаш учун халқаро маслаҳатчи ва эксперт Бенуа Делпланк раҳбарлигидаги жамоа фотосуратларни танлаш учун жалб қилинган. У профессионал продюсер бўлиб, санъат майдончалари учун экспозицияларни ташкил қилишда кенг тажрибага эга.

Фотокўргазма 14-20 ноябрь кунлари “Ҳумо Арена” да бўлиб ўтади. Кириш бепул, аниматорлар, ўйин майдонлари оналар ва болалар учун ишлайди.

    Бошқа янгиликлар