АсосийSport

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Сурия ва Қатарга қарши таркибини эълон қилинди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Жаҳон чемпионати-2018 саралашининг учинчи босқичи доирасидаги дастлабки икки учрашув учун таркибни маълум қилди, деб хабар бермоқда ЎФФ матбуот хизмати. 

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1 сентябрь куни саралшнинг учинчи босқичи дастлабки ўйинлари доиарсида Тошкентда Сурия терма жаомасини қабул қилади. 6 сентябрь куни эса сафарда Қатарга қарши ўйин ўтказади.

Самвел Бабаян бошчилигидаги мураббийлар штаби Сурия ва Қатарга қарши ўйинлар учун қуйидаги футболчиларни таркибга жалб этган:

Дарвозабонлар: Александр Лобанов (“Пахтакор”), Игнатий Нестеров (“Локомотив”), Элдор Суюнов (“Насаф”).

Ҳимоячилар: Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), Егорь Кримец (“Бейжинг Гоан” – Хитой), Анзур Исмоилов (“Чангчун Ятай” – Хитой), Азим Аҳмедов (“Пахтакор”), Даврон Хошимов (“Пахтакор”), Виталий Денисов (“Локомотив” – Россия), Станислав Андреев (“Пахтакор”), Отабек Шукуров (“Бунёдкор”).

Ярим ҳимоячилар: Одил Аҳмедов (“Краснодар” – Россия), Азиз Ҳайдаров (“Аш-Шабоб” – БАА), Сардор Рашидов (“Ал-Жаиш” – Қатар), Элдор Шомуродов (“Бунёдкор”), Жасур Ҳасанов (“Қизилқум”), Жавоҳир Соҳибов (“Пахтакор”), Марат Бикмаев (“Локомотив”), Достон Ҳамдамов (“Бунёдкор”), Саламат Қутибоев (“Бухоро”), Жамшид Искандеров (“Пахтакор”), Сервер Жепаров (“Локомотив”).

Ҳужумчилар: Игорь Сергеев (“Бейжинг Гоан” – Хитой), Александр Гейнрих (“Ордабаси” - Қозоғистон).

Бошқа янгиликлар