Тошкент вилояти Янгийўл туманида 13 октябрь куни MAN юк машинаси 30 ёшли пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда "Zamon" маълум қилинди.
Қайд этилишича, М-39 йўлининг Тошкент—Термиз йўналишидаги Янгийўл тумани ҳудудидан ўтган 823-километрида 26 ёшли Д.А. бошқарувидаги MAN русумли юк машинаси орқага ҳаракатланаётганда 30 ёшли Сурхондарё вилоятида яшовчи пиёдани уриб юборган. Жабрланувчи воқеа жойида ҳалок бўлган






