АсосийЖАМИЯТ

"Солиқ": Янги версиядаги мобиль илова ёхуд чеклар учун қайтарилмайдиган баъзи кешбэклар ҳақида (фото)

Хабарингиз бор, 2022 йил 1 январдан бошлаб янгиланган "Солиқ" мобиль иловасида жисмоний ша...

'"Солиқ": Янги версиядаги мобиль илова ёхуд чеклар учун қайтарилмайдиган баъзи кешбэклар ҳақида  (фото)'ning rasmi

Хабарингиз бор, 2022 йил 1 январдан бошлаб янгиланган "Солиқ" мобиль иловасида жисмоний шахслар учун "Кешбэк" ва "Солиқ ҳамкор" бўлимлари яратилди. Унда истеъмолчилар QR-кодли харид чекларини рўйхатдан ўтказиб, ой охирида харидлар миқдорининг 1 фоизига эга бўлади. Тизим жорий этилганда аҳоли орасида кешбек олиш, харидни амалга ошириш ва бошқа ҳолатларда муаммолар келиб чиқаётганлиги кўплаб норозиликларга сабаб бўлган эди. Бугун эса "Солиқ мобиль иловаси ва унинг имкониятлари" мавзусида матбуот анжумани ташкил этилиб, юзага келаётган саволларга батафсил жавоб берилди ва илованинг янги версияси тақдим этилди.

Қайси чеклар учун кешбэк қайтарилмайди?

Кешбек чакана савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектларида харидни амалга оширганда олинган чеклар учун тақдим этилади. Шу билан бирга, истисно ҳолатлар ҳам мавжуд. Хусусан, автомобиллар, ҳаво ва темир йўл чипталарини сотиб олиш, коммунал ва алоқа хизмати учун тўлов, шунингдек, чек берилганига 10 кундан ортиқ вақт ўтган, ёки сотиб олинган товар (хизмат)лар чеки учун аввал кешбэк ҳисобланган бўлса, қолаверса, ДСҚ томонидан юритиладиган шубҳали харидорлар реестрига киритилган жисмоний шахслар чеклари учун кешбэк ҳисобланмайди.

"Солиқ" мобиль иловаси янгиликлари

Мобиль илова Android / IОC / Harmony ОС каби операцион тизим фойдаланувчилари учун мавжуд. Ҳозирда илова орқали жисмоний шахслар мол-мулк ва ер солиғини тўлашлари мумкин.

Face ID - чекни рўйхатдан ўтказган шахснинг қушимча идентификаторидир. Солик органлари чекни рўйхатдан ўтказаётган шахсни аниқлаш мақсадида, у томонидан сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини қайтариб олиш учун махсус мобиль илова орқали онлайн назорат-касса техникаси чекини рўйхатдан ўтказишда жисмоний шахсларнинг шахсий идентификация рақамини (ЖШШИР) кўрсатишни талаб қилиши мумкин.  Жараён оддий: ЖШШИР киритиш ва юзни тўлиқ кўринишда суратга олиб маълумотларни текшириш учун юбориш лозим. Муваффақиятли авторизациядан сўнг шахс тасдиқланади.

Шунингдек, иловага ўзини-ўзи банд қилиш, талабалар учун ижара шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ва автотранспорт воситаларини ижарага бериш функциялари қўшилди.

ДСҚ CALL-маркази  

"Солиқ-сервис" ДУКнинг (Солиқ-сервис) асосий вазифаси солиқ тўловчиларга солиқ мажбуриятларини бажаришда хизмат кўрсатишдан иборат. Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир вилоятида "Солиқ-сервис" ДУКнинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилган бўлиб, улар солиқ тўловчиларга солиқ мажбуриятларини бажаришда техник ёрдам кўрсатади, шунингдек, солиқ тўловчилардан ҳисобот ва декларацияларни қабул қилишда давлат солиқ хизмати органларига амалий ёрдам кўрсатади. "Солиқ-сервис" ДУК тузилмаси - марказий аппарат, 14 та вилоят маркази ва 205 та ҳудудий бўлинма, шунингдек, солиг тўловчиларнинг саволларига тезкор жавоб берадиган 30 нафар ходимни ўз ичига олган 24 соат (куну-тун) ишлайдиган Call-марказини ўз ичига олади. Йил бошидан октябрь ойига қадар солиқ тўловчилардан 629 826 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг 8,9 фоизи солиқ қонунчилиги, 76,8 фоизи интерактив хизматлар, 14,3 фоизи солиқ ҳисоботларидир.

"Call-марказ"да замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг жорий этилиши қўнғироқлар статистикаси ва мониторингини олиб бориш, қабул қилинган ва ўтказиб юборилган қўнғ ироқлар бўйича электрон ҳисобот яратиш, операторларни электрон баҳолаш, қўнғ ироқлар учун электрон навбат, қўнғироқларни йўналтириш, конференция қонгироқлари, суҳбатни ёзиб олиш, ҳолатни аниқлаш оператори, суҳбатни тинглаш ва суфлёр хизматларини таъминлаш имконини берди.

Ойбек Шукуров.

    Бошқа янгиликлар