Пойтахтимиздаги айрим ҳудудларида вақтинча газ таъминоти тўхтатилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, бугун, 29 октябрь куни Янгиҳаёт тумани, "Янги Чоштепа" маҳалласи ҳудудидан ўтган юқори босимли газ қувурига электрон ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари олиб борилади. Шу сабабли бир неча туманлардаги айрим маҳаллаларда вақтинча газ таъминоти тўхтатилади.
Янгиҳаёт тумани:
— "Янги Чоштепа" МФЙда;
— "Чоштепа" МФЙда
Сергели тумани:
— "Жунариқ" МФЙда.
Чилонзор тумани:
— "Бешқўрғон" МФЙда.
"Hududgaz Poytaxt" ноқулайликлар учун узр сўрайди.






