АсосийЖАМИЯТ

Қашқадарёдан Тошкентга йўл олган 250 кг яроқсиз гўшт маҳсулоти постдан ўтолмади

ИИВ ахборот  хизматининг берган хабарига кўра, жорий йилнинг 27 октябрь куни соат 21....

'Қашқадарёдан Тошкентга йўл олган 250 кг яроқсиз гўшт маҳсулоти постдан ўтолмади'ning rasmi

ИИВ ахборот  хизматининг берган хабарига кўра, жорий йилнинг 27 октябрь куни соат 21.30 ларда "Китоб-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб келган "Nexia-2" русумли автомашина Китоб туман ҳудудида жойлашган "Мингчинор" мунтазам ЙПХ масканида тўхтатилган. 

Ҳайдовчи Шаҳрисабз шаҳрида яшовчи Ҳ. Д. бошқарувидаги "Nexia-2" русумли автомашина салони ва юкхонаси вилоят ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги бошқармаси жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва Карантин бўлинмаси ходимлари томонидан кўздан кечирилганда, тегишли ветеринария маълумотномаларисиз, 250 килограмм оғирликдаги йирик шохли қора мол гўшти борлиги маълум бўлган.

Гўшт маҳсулотлари Қашқадарё вилояти ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази лабораториясида текшириб кўрилганда, истеъмолга яроқсизлиги маълум бўлган.

Гўшт маҳсулотлари истеъмолга яроқсизлиги боис тегишли тартибда йўқ қилинди ва ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар