АсосийJamiyat

Ўзбекистонда энди маҳкумлар ҳам интернетдан фойдаланишлари мумкин бўлади

'Ўзбекистонда энди маҳкумлар ҳам интернетдан фойдаланишлари мумкин бўлади'ning rasmi

Ўзбекистонда озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига киритилаётган қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. У Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар порталига жойлашитирилди ва айни дамда муҳокама жараёнида.

Қайд этилишича, жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган маҳкумлар электрон давлат хизматлари, шу жумладан нотариат хизматларидан фойдаланиши учун ЖИЭМ маъмурияти томонидан алоҳида хона ажратилади. Маълум бўлишича, мазкур хона веб-камера ҳамда Жаҳон ахборот интернет тармоғига уланган компьютер техникаси билан жиҳозланади.

Эслатиб ўтамиз, муҳокама 9 ноябрга қадар давом этади.

    Бошқа янгиликлар