АсосийJamiyat

Миллий сертификат имтиҳонларида кимлар қатнаша олмайди?

'Миллий сертификат имтиҳонларида кимлар қатнаша олмайди?'ning rasmi

Ҳозирда кўпчиликни миллий сертификат имтиҳонида кимлар иштирок эта олади, бу имтиҳон фақат абитуриентлар учунми, деган саволлар қизиқтирмоқда.

Қайд этилишича, умумтаълим фанларидан миллий сертификат имтиҳонлари Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 октябрдаги 646-сон қарори асосида ташкил этилади.

Мазкур қарорда миллий сертификат имтиҳонларида фақатгина абитуриентлар иштирок этиши мумкин деган чеклов мавжуд эмас. Яъни ушбу имтиҳонни барча топшириши мумкин.

Бошқача қилиб айтганда, чет тили имтиҳонларида бўлгани каби ўз билимини синаб кўрмоқчи бўлган ҳар ким умумтаълим фанларидан миллий сертификат имтиҳонида иштирок этиши ва тегишли сертификатни қўлга киритиши мумкин.

Шунингдек, ўқитувчилар турли тизимларда фаолият юритишидан келиб чиққан ҳолда, Давлат тест маркази ўқитувчиларга устама тўланиши билан боғлиқ ҳолатга ўзи ишлайдиган ташкилотдан аниқлик киритишни тавсия этади.

    Бошқа янгиликлар