АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда Озарбайжоннинг сайёҳлик салоҳияти юзасидан тақдимот ўтказилди

Тошкентдаги "Wyndham" меҳмонхонасида Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Мадан...

'Ўзбекистонда Озарбайжоннинг сайёҳлик салоҳияти юзасидан тақдимот ўтказилди'ning rasmi

Тошкентдаги "Wyndham" меҳмонхонасида Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази ва "Prestige Travel" - Узбекистан туроператори кўмагида Озарбайжоннинг сайёҳлик салоҳияти тақдимоти бўлиб ўтди.

Маълум бўлишича, ҳозирда туроператор Озарбайжонда фаолият кўрсатмоқда. Бу эса мамлакатлар ўртасида туристик алоқаларни янада кенгайтиришга имкон яратади.

Тадбирда кўплаб меҳмонлар, сайёҳлик компаниялари, турли меҳмонхона ва санаторийлар вакиллари, журналистлар иштирок этди.

Дастлаб иштирокчиларга "Оловлар ўлкасига саёҳат" фотокўргазмаси, шунингдек, Озарбайжон миллий маданиятининг свенирлари  кўргазмаси намойиш этилди. Кўргазмада Озарбайжоннинг табиати ва сайёҳлик имкониятлари фотосуратлари намойиш этилган.

Озарбайжонда фаолият юритаётган сайёҳлик компанияси директори Сабина Маммадова Озарбайжоннинг сайёҳлик имкониятлари ҳақида маъруза қилган. У ўз нутқида сўнгги йилларда Ўзбек сайёҳларининг Озарбайжонга қизиқиши ортиб бораётгани, икки мамлакат ўртасида ҳаво қатновининг кўпайиши, Бокудан Тошкентга парвозларнинг кўпайиши, тарихий Самарқанд шаҳрига парвозларнинг очилиши туризм ривожига таъсир кўрсатаётганини таъкидлаб ўтади.    

Сабина Маммадова таъкидлаганидек, тақдимот маросимидан кўзланган асосий мақсад ўзбекистонлик туризм ихлосмандларини Озарбайжон, пойтахти Боку ҳамда ҳудудлардаги дам олиш масканларининг сайёҳлик имкониятлари билан таништиришдан иборат. У Озарбайжоннинг Нафталан, Ленкоран, Шеки ва  Шаҳдаг, Гусар каби ҳудудларидаги туристик мажмуалар, уларда яратилган шароит ва имкониятлар ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди ва Озарбайжон Ўзбекистон фуқаролари учун қизиқарли сайёҳлик йўналиши эканлигини таъкидлади.

Тадбир давомида иштирокчиларга, шунингдек, Озарбайжоннинг сайёҳлик имкониятлари ҳақида видео тақдимот намойиш этилган.

Тадбирнинг бадиий қисмида Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Марказининг "Озарбайжонда хизмат кўрсатган артист Кайкеб Алиева номидаги Озарбайжон қйзлари" рақс ансамбли иштирокчилари Озарбайжон миллий рақсларини ижро этишган.

    Бошқа янгиликлар