АсосийJamiyat

Бугун Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади

'Бугун Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади'ning rasmi

Мирзо Улуғбек тумани Ломоносов кўчасида жойлашган газ қувурида газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланган. Шу сабабли 2022-йил 1-ноябр куни соат 10:00 дан 18:00га қадар Ломоносов, Олтинтепа кўчаларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. Бу ҳақда "Ҳудудгаз Пойтахт" газ таъминоти  филиали хабар қилди.

Шунингдек, Х. Пўлат кўчасида жойлашган газ қувурини хавфсиз жойга кўчириш ишлари режалаштирилаётганлиги сабабли бугун ушбу кўчадаги 40 та ҳовли хонадонларда ҳам соат 10:00 дан 17:00га қадар газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилишини маълум қиламиз.

“Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун табиий газ истеъмолчилардан узр сўрайди, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар