АсосийJamiyat

Ўзбекистонда зилзила содир бўлди

'Ўзбекистонда зилзила содир бўлди'ning rasmi

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг марказининг хабар беришича, Тошкент вақти билан 09:35 да Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудида сезилди.

Маълум қилинишича, зилзила координаталари: 40,05 градус шимолий кенглик; 72,66 градус шарқий узунлик. Магнитудаси 3,7 баллга тенг бўлган. Чуқурлик — 15 километр. Зилзила эпицентри Тошкентдан 320 километр жанубий-шарқда кузатилган.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

Марҳамат туманида — 2 балл, 61 км;

Булоқбоши туманида — 2 балл, 63 км;

Қувасой шаҳрида — 2 балл, 64 км;

Хўжаобод туманида — 2 балл, 66 км.

    Бошқа янгиликлар