Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Унда депутатлар “Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, шу жумладан умумий ўрта таълим мактабларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанини ўқитиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги масала юзасидан юборилган Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Халқ таълими вазири Б.Саидовнинг жавобини кўриб чиқдилар ва уни маълумот учун қабул қилдилар.
Шунингдек, жараёнда шоир ва айни вақтда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Иқбол Мирзаалиев мактабларга ҳарбий қуроллар тарқатишни таклиф қилди.
"Мен ўта жиддий масалага диққатингизни қаратишингизни сўрамоқчиман. Айнан шу масалани кўп ўрганганмиз, таҳлил қилганмиз. Чунки ватан мудофааси мактабдаги тарбия билан боғлиқ бўлади. 5-6 йил олдинги шароитлар жуда ёмон эди. Ҳали ҳам жуда кескин яхшилангани йўқ. Олий бош қўмондон жуда катта ислоҳотларни қилиб бердилар. Айниқса мутахассислар, ўқитувчилар етишмасди. Ҳарбий хизматдан бўшаган офицерларни мана шу дарс масаласига жалб қилиш жуда тўғри ечим бўлди. Чунки ҳарбий тажрибаси бор одамнинг дарслари бошқачароқ таъсир кўрсатади. Бевосита шу ҳисоботдан бир нарсага диққатингизни тортмоқчиман. Тасаввур қилинг, ҳали ҳам 3 фоизгина мактабларимзда ўқув қуроллар бор. Қуролни қўлига ушдаб кўрмаган болада қандай қилиб туйғу пайдо бўлади", — дейди у.






