АсосийJinoyat

Андижонда сохта ҳужжатлар орқали 10 млрд сўм кредитни қўлга киритган МЧЖ раҳбари аниқланди

'Андижонда сохта ҳужжатлар орқали 10 млрд сўм кредитни қўлга киритган МЧЖ раҳбари аниқланди'ning rasmi

Андижон вилоятида сохта ҳужжатлар орқали 10 млрд сўм кредитни қўлга киритган МЧЖ раҳбари аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бу ҳақда хабар берди.

Қайд этилишича, Андижон вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Sh.” МЧЖни норасмий бошқариб келган Ш.Ж. ва бошқалар ҳудудий тижорат банки филиалига сохта баҳолаш ҳужжатларини тақдим қилиш орқали наслли қора молларни харид қилиш учун ажратилган 10 млрд сўм кредит маблағини алдов йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

"Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда", — дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар