АсосийСИËСАТ

Мирзиёев Германия вазири Анналена Бербок билан нималарни муҳокама қилгани маълум қилинди

Бугун, 1 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда рас...

'Мирзиёев Германия вазири Анналена Бербок билан нималарни муҳокама қилгани маълум қилинди'ning rasmi

Бугун, 1 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Германия федерал ташқи ишлар вазири Анналена Бербок бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда аввалроқ хабар берган эдик.

Давлат раҳбари матбуот хизматининг хабарига  кўра, Учрашувда Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Қайд этилишича, молиявий-техник ҳамкорлик, шу жумладан "KfW" банки ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти иштирокида кенгайиб бормоқда.

"Ташқи сиёсий идора раҳбари Анналена Бербок Янги Ўзбекистондаги демократик янгиланишлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастури Германия томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётганини яна бир бор қайд этди.

Томонлар “яшил” иқтисодиёт, муқобил энергетика, инновациялар, ресурсни тежовчи ва экологик тоза технологияларни қўллаш, илғор таълим методикаларини жорий қилиш каби устувор йўналишларда амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор экани таъкидланди", — дейилади хабарда

    Бошқа янгиликлар