Музработ тумани собиқ ҳокимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

ЖИНОЯТ 02.11.2022, 10:53
Музработ тумани собиқ ҳокимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Жорий йилнинг сентябрь ойида лавозимидан озод қилинган Музработ туманининг собиқ ҳокими А.Э.га нисбатан ДХХ Сурхондарё вилояти бўйича Бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 167, 205 ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида маълум булишича, у мазкур тумандаги умумий қиймати 1,7 млрд. сўм бўлган 4,2 гектар ер майдонини аукцион савдоларисиз ўзининг яқин қариндошларига расмийлаштириб берган.
Шунингдек, тумандаги банклар унинг яқин қариндошлари номларига турли мақсадларда 166 млрд. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратган бўлиб, уларнинг катта қисми муаммоли кредитга айланган. Ҳозирда банк муассасалари томонидан ўз вақтида тўловлари амалга оширилмаган 121 млрд. 406 млн. сўмлик кредит маблағларини ундириш юзасидан тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, “Сурхондарёдонмаҳсулотлари” АЖда олиб борилаётган тафтиш давомида аниқланишича, А.Э. иштирокида қиймати 35 млрд. сўмлик 9,6 минг тонна дон талон-торож қилинган. Таъкидлаш лозимки, А.Э. 2010 —2017 йилларда ушбу Жамият раҳбари лавозимида фаолият олиб борган. Ҳозирда жиноят иши бўйича Жамиятнинг 20дан ортиқ масъул-мансабдор шахслари тергов ҳаракатларига жалб қилинган ва улар А.Э.нинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари юзасидан кўрсатмалар бермоқда. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1