АсосийJamiyat

Янаги йилда 14 та ҳудуддан танлаб олинган мактабларнинг 1-4 синф ўқувчилари Финляндия тажрибаси асосида ўқийди

'Янаги йилда 14 та ҳудуддан танлаб олинган мактабларнинг 1-4 синф ўқувчилари Финляндия тажрибаси асосида ўқийди'ning rasmi

2023 йил 1 январдан 14 та ҳудуддан танлаб олинган мактабларнинг 1-4 синфларида  Финляндия таълим тажрибаси жорий қилинади

Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова АОКАда ўтган брифингда маълум қилди.

Қайд этилишича, 2023 йил январь ойидан жорий қилиниш кўзда тутилган фин таълими аппробациясида 4 мингдан ошиқ ўқувчи иштирок этиши кутилмоқда.  

Шунингдек, таълим тизимига ўзгартириш киритиш мақсадида мурожаат қилган 6 мингга яқин ўқитувчи-педагог учун ҳам ҳудудлардаги малака ошириш марказларида ҳамда апробация ўтадиган майдончаларда алоҳида ўқув-машғулотлар ташкил этиб борилади.

Тажриба-синов ишларининг биринчи босқичи сифатида 139 та бошланғич синф ўқитувчиси учун 4-9 ноябрь кунлари махсус малака ошириш курслари Тошкент шаҳрида ташкил этилади.

Финляндия тажрибаси нимадан иборат?

Маълум қилинишича, Финляндия таълим тизимининг муҳим асоси ўқувчиларга ёдлаш орқали билим бериш эмас, балки уларни фикрлашга ва шу орқали юзага келган муаммони мустақил ҳал этишга таёрлашдан иборатдир.

Бунда асосий эътибор аниқ ва табиий фанларни пухта ўзлаштириш ва олган билимларини реал кўникмалар асосида мустаҳкамлаш, ҳаётда қўллай олиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилгани айтилади.

Таъкидлаб ўтилишича, ишчи гуруҳ фаолияти доирасида ҳозирда Финляндия тажрибасини юртимизга кенг жорий этиш, шу билан бирга ижтимоий ва миллий компонент фанларида халқимиз қадриятлари ва анъаналарига хос бўлган дастур ва дарсликларни жорий қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Эълон қилинган махсус talim2023 алоқа каналлари орқали таълим тизимини ислоҳ қилишда фаол иштирок этиш истагини билдирган 6 минга яқин ўқитувчиларнинг аризалари қабул қилинди.

Апробация жараёни

Айни вақтда Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги 134-умумтаълим мактабида Финляндия таълим тизимини жорий этиш бўйича тажриба-синов жараёнлари бошланган. Мактабнинг бошланғич синф ўқув дарслари ушбу таълим тизимига босқичма-босқич мослаштирилмоқда.

Ишларнинг мантиқий давоми сифатида talim2023 алоқа каналларига келиб тушган 6 минга яқин ўқитувчи мурожаатлари таҳлил қилиниб, энг кўп аризалар жўнатган, республиканинг 14 та ҳудудидаги мактаблар танлаб олинди. Ушбу мактабларда 2023 йил январь ойидан 1-4 синфларда Финляндия масъул идоралари томонидан сифат белгиси билан қайд этилган замонавий дарсликларнинг апробацияси ўтказилади ва унда 4 минг нафардан ортиқ ўқувчи иштирок этиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, ушбу 6 мингга яқин ўқитувчилар учун ҳам ҳудудлардаги малака ошириш марказларида ҳамда апробация ўтадиган майдончаларда алоҳида ўқувлар ташкил этиб борилади.

Тажриба-синовда иштирок этадиган мактаблар ва уларнинг ўқитувчилари билан кейинги 2 ой давомида алоҳида дастур асосида ишлар олиб борилади. Мазкур ишларнинг биринчи босқичи сифатида 139 та бошланғич синф ўқитувчилари учун 4-9 ноябрь кунлари махсус малака ошириш курслари Тошкент шаҳрида ташкил этилади.

    Бошқа янгиликлар