1

13 ноябрь, 15 шаҳар, 30 000 га яқин иштирокчи....

СПОРТ 02.11.2022, 23:25
13 ноябрь, 15 шаҳар, 30 000 га яқин иштирокчи....

Ўзбекистонда 13 ноябрь куни республиканинг 14 шаҳрида айни бир вақтда Yangi Nafas спорт мусобақалари бўлиб ўтади. Бугун кутилаётган айни жараёнлар юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлигида пресс-конференция бўлиб ўтди.

Жараёндан англашилишича, 2019-йилдан бери ўтказиб келинаётган бу тадбир бу сафар аввалги йиллардан анчагина катта қамровда бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Мутассадиларнинг тадбирда қайд этиб ўтишига кўра, мазкур мусобақадни ўткизишдан яна бир мақсад ёшларни сабр тоқатга ўргатиш. Шунингдек, туғилажак авлодни соғлом бўлишини таъминлаш.

"Йўллардан эътибор берсангиз ҳамманинг юраги жуда тор бўлиб кетган, кўплар бир-бирига жой ҳам бергиси келмайди", — дейди спикер.

Бу масалани ҳеч ким инкор эта олмайди, аслида. Хўш, бетоқат бўлиб бораётган халқимиз Тошкентнинг 3 нуқтаси шунингдек, яна 14 ҳудудда (Фарғона, Қўқон, Наманган, Андижон, Чирчиқ, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Қарши, Термиз, Навоий, Бухоро, Урганч, Нукус) бўлиб ўтадиган бу тадбирда йўллар ёпилишидан азият чекмайдими?

Экспертлар бу саволга ҳам жавоб бериб ўтишди.

Маълум қилинишича, мусобақа айни шу тирбандлик юзага келтириб чиқармасликни инобатга олган ҳолда якшанба, яъни 13 ноябрь куни учун ташкиллаштирилмоқда.

Шунингдек, "Ашхобод" истироҳат боғида тадбирни ўтказиш учун масъул Андрей Клюков жараённинг бориши ҳақида маълумот берди.

Унинг сўзларига кўра, бу нуқта ўзида 600 кишини қамраб олади ва мусобақада 3 кишидан иборат оила қатнашади. Масофа эса ярим км ни ташкил этади.

Клюков: "Бу масофани ҳамма босиб ўта олади",  — деб ҳисоблайди.

Қолган ҳудудларда масофа узунлиги 3 км ни ташкил қилади. Ташкилотчилар таъкидлашича, ушбу масофа ҳар қандай тайёргарлик даражасига эга иштирокчи учун оптимал масофа ҳисобланади. Тажрибали югурувчилар учун дастурга 12 км узунликдаги масофа киритилган бўлиб, унинг маршрути  “Янги Ўзбекистон” паркида ўтади. 

Маълумот учун, Yangi Nafas оммавий югуриш мусобақаси доирасида, ҳар бир шаҳарда консерт – кўнгилочар тадбирларнинг ўтказилиши режалаштирилган. Шунингдек, Давлат байроғи кунига бағишлаб оммавий флешмоблар ташкил этилади.

Yangi Nafas оммавий югуриш мусобақасининг ташкилотчилари сифатида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимияти, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон касабалар федерацияси, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, Ўзбекистон триатлон федерацияси, ҳамда югуриш ҳаваскорлари клублари кўмагида Енгил атлетика федерацияси иштирок этмоқда.

Дилбар Абдунабиева.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1