АсосийJamiyat

Қозоғистондаги конда портлаш содир бўлди

'Қозоғистондаги конда портлаш содир бўлди'ning rasmi

Бугун, 3 ноябрь куни Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятидаги конда газ портлади. Оқибатда тўрт киши ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳат олди. Бу ҳақда республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

“Мавжуд дастлабки маълумотларга кўра, 3 ноябр куни тахминан соат 03:00 да Шахтинск шаҳрида “Арселор Миттал Темиртау” АЖ, Ленин конида газ дренаж қудуқларини бурғулаш вақтида тўсатдан газ портлаши содир бўлган. Оқибатда бу портлаш тўрт нафар ишчининг ўлимига сабаб бўлди, яна бир ишчини қидириш давом этмоқда, яна тўрт нафари эса шифохонага ётқизилган”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, 106 нафар ишчи эвакуация қилинган. Ҳозирда ҳодисани ўрганиш бўйича комиссия тузилмоқда.
Тергов натижаларига кўра авария сабаблари ва шароитлари аниқланади.

    Бошқа янгиликлар