1

"Мен Манчестерда уч йилда олган маошимни бу бола бир ҳафтада топяпти"

СПОРТ 03.11.2022, 20:04
"Мен Манчестерда уч йилда олган маошимни бу бола бир ҳафтада топяпти"

Яп Стам Жесси Лингардга “Нотингем Форест” катта маош тўлаётганидан ҳайратга тушди.

Маълумотларга кўра, Лингард манчестерликларнинг асосий таркибига кира олмаганидан кейин ёзда “Ноттингем Форест” футболчисига айлангани ва ҳозир ҳафта 200 минг фунт маош оляпти.

 "Мен уч йилда олган маошимни Лингард бир ҳафтада топяпти. Замон ўзгариб боряпти. Айрим жамоалар катта клублардан ўйинчиларни шу усулда қўлга киритяпти ва табиий улардан кўпроқ нарса кутади ҳам", - дейди Яп Стам.

Эслатиб ўтамиз, Жесси Лингард “Манчестер Юнайтед”даги бир неча йиллик фаолиятида жами 232 та учрашувда майдонга тушиб, 35 та гол ва 21 та ассист муалифи бўлган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1