Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 12-17° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 15-17° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёмғир, қор бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5-10° илиқ бўлади.






