АсосийJamiyat

Фуқароларни Корея ва Латвияга элчихонадаги танишлари орқали ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

'Фуқароларни Корея ва Латвияга элчихонадаги танишлари орқали ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўрғонтепа тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқароларни хорижга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар фош этилди. Бу ҳақда  Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Фуқаро И.К. (муқаддам судланган) 3 нафар фуқарони 38 000 АҚШ доллари эвазига гўёки Корея давлати элчихонасида ишловчи танишлари орқали ушбу давлатга ишга юборишини ваъда қилиб, олдиндан 6 000 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Чирчиқ шаҳар бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ф.Ф. фуқаро М.А.ни танишлари ёрдамида 3 500 АҚШ доллари эвазига Латвия Республикасига ишга юборишини айтиб, шундан 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлар қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар