АсосийJinoyat

Қўшработда 400 млн. кредит маблағларини талон-тарож қилган МЧЖ раҳбари аниқланди

'Қўшработда 400 млн. кредит маблағларини талон-тарож қилган МЧЖ раҳбари аниқланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўшработ туман бўлими томонидан  терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда,  “Р.1” МЧЖ раҳбари О.В. тижорат банки филиалидан автомобилларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини ривожлантириш учун ажратилган 400 млн сўм имтиёзли кредит маблағини "B.a." хусусий корхонасига ўтказиш орқали бошқа мақсадларда сарфлаб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 

    Бошқа янгиликлар