Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 12-17° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 15-17° илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида куннинг иккинчи ярмида вақти-вақти билан ёмғир ёғади (баланд тоғларда ёмғир, қор), кечга тамон баъзи жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5-10° илиқ бўлади.






