5 ноябрь куни Иорданиянинг Амман шаҳрида Осиё чемпионатининг эркаклар ўртасида -51 кг вазн тоифасида чорак финал баҳси бўлиб ўтди. Унда Ҳасанбой Дўстматов бутанлик Тензин Дрюнгелга қарши рингга чиқди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шунингдек, -52 кг вазнли Феруза Казакова мўғулистонлик рақибасига 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. -54 кг вазн тоифасида Нигина Ўктамова Осиё чемпионатидаги илк жангини таиландлик Житпонг Жутамасга қарши ўтказди ва 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди. -57 кг вазн тоифасидаги Ситора Турдибекова чорак финал жангини ҳиндистонлик Притига қарши ўтказди ва мағлубиятга учради.