Белбоғли кураш: Ўзбеклар Жаҳон чемпионати ва Кубогида 36 та медаль қўлга киритишди

СПОРТ 06.11.2022, 19:55
Белбоғли кураш: Ўзбеклар Жаҳон чемпионати ва Кубогида 36 та медаль қўлга киритишди

1-3 ноябрь кунлари 26 та давлатдан 300 нафардан ортиқ спортчилар иштирок этган жаҳон чемпионати баҳсларида полвонлардан Феруза Собирова (43 кг.), Қувончбек Эрмуҳаммедов (45 кг.), Ясмина Содиқова (52 кг.), Самандар Солиев (55 кг.) олтин, Жўрабек Мамадалиев (50 кг.), Ўролбек Сарабеков (71 кг.), Фотих Пўлатов (77 кг.), Жавоҳирбек Нуъмонжонов ( +95 кг.), Нилуфар Исоқова (+70 кг.) кумуш, Фозилбек Абдураҳматов (45 кг.), Асадбек Икромов (60 кг.), Муҳаммадқодир Каримжонов (65 кг.), Қувончбек Азимов (71 кг.), Шодилбек Шодилбеков (85 кг.), Шохрухбек Шодаҳмадов, Нафрузбек Мамаюсупов (95 кг.), Диёрбек Ёқубов (+95 кг.) Арофатхон Муҳамадова (48 кг.), Гавҳар Абдусобирова (57 кг.), Рўзихон Ғанижонова (63 кг.), Меҳринисо Каримова (70 кг.) бронза медални қўлга киритишди.

Мазкур халқаро мусобақаларда Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси президенти Азизбек Ғаниев, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, Тошкент вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи Рустам Бобоқулов, ёшлар бўйича миллий терма жамоа бош мураббий Усмон Маҳаматов, мураббийлар Карим Эрназаров, катталар терма жамоаси сифатида Тошкентбой Яхшибоев ҳамда белбоғли кураш бўйича терма жамоамиз аъзолари тўлиқ таркиб билан иштирок этишди.

Жаҳон чемпионати мусобақаси якунлангач, 4-5 ноябрь кунлари эркаклар ва аёллар ўртасида жаҳон кубоги бўйича беллашувлар ўтказилди, дея хабар бермоқда Спортни ривожлантириш вазирлиги. 

Қайд этилишича, ушбу жаҳон кубоги мусобақасида ҳам Ўзбекистон вакиллари муносиб иштирок этиб, якунда классик йўналишда 1 та олтин, 2 та кумуш, 6 та бронза медалини қўлга киритган бўлишса, эркин йўналишда 1 та кумуш 6 та бронзага эга чиқишди.

Маълум бўлишича, ўтказилган жаҳон чемпионати ва кубогида юртдошларимиздан Мираншоҳ Рўзиев, Элмурод Абдуллаев, Жамшид Эгамовлар ҳакамлик вазифасида ишлашди.

Шунингдек, жаҳон кубоги доирасида Татаристон Республикаси Спорт вазири Владимир Леонов ҳамда жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси президенти Азизбек Ғаниев, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, Тошкент вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи Рустам Бобоқуловлар иштирокида ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, жумладан, ёш ва умидли спортчиларни тайёрлашда илмий методик, ўқув-йиғин машғулотлар самарадорлигини ошириш сингари қатор масалаларни муҳокама қилишди.

Ташриф давомида Рустам Бобоқулов Қозон шаҳридаги эшкак эшиш спорт тури бўйича марказ фаолияти билан ҳам яқиндан танишган. Бундан ташқари Россия федерацияси Бошқирдистон Республикаси спорт вазирлиги билан ҳам ҳамкорлик доирасида келишувларга эришилган. Унга кўра, шунингдек, жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси таклифига мувофиқ, жорий йил ноябрь ойининг учинчи ўн кунлигида Бошқирдистон Республикаси спорт вазири Руслан Хабибов бошчилигидаги делегация мамлакатимизга ташриф буюришади.

Жаҳон кубогининг тантанали очилиш маросимида жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси президенти Азизбек Абдухалилович Ғаниев ҳамда Тошкент вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи Рустам Бобоқуловга спортни ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси учун Татаристон Республикаси спорт вазирлиги томонидан кўкрак нишони топширилгани айтилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1