АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистоннинг иккита йирик университетига кирувчи асосий йўлда транспорт ҳаракати тўхтатилди. Сабаби...

Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Тошкент давлат университетига кирувчи асосий йўлдаги...

'Ўзбекистоннинг иккита йирик университетига кирувчи асосий йўлда транспорт ҳаракати тўхтатилди. Сабаби...'ning rasmi

Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Тошкент давлат университетига кирувчи асосий йўлдаги таъмирлаш ишлари туфайли 7 ноябрдан 19 ноябрга қадар транспорт ҳаракати тўхтатилади. Бу ҳақда Олмазор тумани ҳокимлиги хабар берди.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг 7 ноябридан 19 ноябрь кунига қадар тумандаги «Беруний» метроси яқинидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Тошкент давлат техника университети ҳудудига кирувчи асосий йўлда таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан автомобиллар ҳаракати вақтинча тўхтатилади.

"Ҳайдовчиларга Олмазор туманидаги мирзо ғолиб кўчаси (Машинасозлик факультети, ГҚКМ факультети асосий йўли) ҳамда талабалар кўчаси (Муҳандислик технологиялари факультети) кўчаларида ҳаракатланишни тавсия этамиз", дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар