АсосийСПОРТ

Ўзбекистон дзюдочилари Боку "Катта дубулға" турнирини тўртта медаль билан якунлади (фото)

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўтказилган дзюдо бўйича “Катта Дубулға” туркумига кирувчи...

'Ўзбекистон дзюдочилари Боку "Катта дубулға" турнирини тўртта медаль билан якунлади (фото)'ning rasmi

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўтказилган дзюдо бўйича “Катта Дубулға” туркумига кирувчи мусобақа якунланди. 

+100 кг вазн тоифаси финалида жаҳон рейтингининг амалдаги пешқадами, тожикистонлик Темур Раҳимовга қарши баҳс олиб борган Алишер Юсупов имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медал билан тақдирланди. Ушбу вазн тоифасида курашган яна бир вакилимиз Шоҳруҳ Бахтиёров бронза медали учун баҳсда финляндиялик Мартти Пумалайнендан устун келди.

Спортчилар:
1. Диёра Келдиёрова (-52 кг)
2. Алишер Юсупов (+100 кг)
3. Сита Кадамбаева (-52 кг)
3. Шоҳруҳ Бахтиёров (+100 кг)

    Бошқа янгиликлар