Қишда қандай маҳсулотларни истеъмол қилган маъқул?

САЛОМАТЛИК 07.11.2022, 09:55
Қишда қандай маҳсулотларни истеъмол қилган маъқул?

Ҳаводаги микроблар мавсумга қараб ўзгаришини биласизми? Ичаклардаги микроблар ҳам вақти-вақти билан алмашиши ҳақидачи? Бугун биз дўконга бориб истаган маҳсулотимизни истаган вақтда сотиб олишимиз мумкин. Аммо бу қулайлик мавсумий ранг-барангликни чеклаб қўйиши мумкин. Ичак иммунитети иммун тизимининг 70 фоизини ташкил этади ва у барқарор мавсумий микроблар билан боғлиқ. Хўш, унда қиш мавсумида қандай маҳсулотларни истеъмол қилган маъқул? 

Қўзиқоринлар. Қўзиқоринлар қишда D витаминининг қўшимча манбаи бўлиши мумкин. Шиитаке қўзиқоринлари В витамин гуруҳи, D втамини, селен, ниацин ва 7хил аминокислоталари сақлагани учун иммунитетни сезиларли кўтариши мумкин. 

Цитрус мевалар. Қишда С витаминининг ҳам қўшимча манбаи зарур, у организмни мустаҳкамлаб, касалликларнинг олдини олади. Апельсин, лимон, лайм, грейпфут каби цитрус мевалар С витаминининг катта дозасини етказиб беради. 

Қишки сабзавотлар. Совуқда кўпроқ калория йўқотганимиз сабабли қишда тўйимлироқ ва иссиқроқ таомлар егимиз келади. Йилнинг бу мавсумида картошка, сабзи, саримсоқ каби клетчаткалар ва углеводларга бой бўлган сабзавотларни истеъмол қилган маъқул. 

Олма. Куз клетчатка ва пектинга бой олмалар мавсуми саналади. Бу моддалар эса ҳазм қилиш тизими учун фойдали ва юрак-қон-томир касалликларидан ҳимоя қилади. бундан ташқари, олма A, E, B6, C ва K витаминлари бой. 

Анор. Анор – қиш мавсумининг энг машҳур меваларидан бири в яхши антиоксидант. У иммун тизимини мустаҳкамлаб, организмни турли касалликлардан, жумладан, саратон ва юрак- қонтомир касалликларида ҳимоялайди. Шу сабабли анорни кунлик рационга қўшиш зарар қилмайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1